Абдулла Айизов. Менинг мухбир бўлганим (ҳажвия)
Энди ёзмайман, ҳа, ёз-май-ман! Кўнглимда, бир ҳафта бурун, ногоҳ қуйган жаладай тўсатдан ёзувчи бўлиш нияти туғилган эди. Ё, фалак, дедим-да ёзишга киришдим. Адабиётчилар тили билан айтганда, “ижодимнинг гуллаган палласи” келди, шекилли-да. Ҳа, ўша қилтириқ, шамол турса учириб юборадиган, калтакесак нусха давоми...