Тошкент шаҳрида 1 кунга иссиқ сув ўчирилади
2023 йил 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади, деб хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent компанияси.
Хабарда айтилишича, иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишлари сўралади.
Иссиқ сув узилиши кутилаётган сана ва манзиллар