Покистонда гаровга олинган поезд йўловчиларининг 300 дан зиёди озод қилинди
Покистонда 11 март куни “Белужистонни озод қилиш армияси” гуруҳи аъзолари томонидан гаровга олинган поезд йўловчиларининг 300 дан зиёди озод қилинган. Армия вакили амалиёт чоғида 33 нафар ҳужумчи ўлдирилганини маълум қилди, дея хабар қилган Би-Би-Си.
Иддаога кўра, гуруҳ аъзолари гаровга олинганлардан 25 нафарини ўлдирган, улардан тўрт нафари ҳарбий бўлгани айтилмоқда.
Ҳужум чоғида поезд ичида жами 440 га яқин одам бўлган. Хавфсизлик хизмати вакиллари гуруҳнинг айрим аъзолари ўзлари билан...