Ўзбекистонда Спорт вазирлиги тузилди
0
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди. Kun.uz манбаси маълумот беришича, президентнинг тегишли фармони имзоланган.
Маълум қилинишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетган. У 2017 йил февралида янги ташкил қилинган қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди.
Фото: Рустам Қурбонов / Халқаро пресс клуб
Энди унинг ўрнида янги тузилган вазирликка Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлди.
Фото: Шоакрам Исроилов
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов вазир ўринбосарига айланди.
Фото: Ойбек Қосимов
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 февралида имзоланган «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди.
