Лавров собиқ жосуснинг Британияда заҳарланиши ортида Россия турганини рад этди
12 март куни Скрипалларга қилинган кимëвий ҳужум ортидан жуда юқори эҳтимолга кўра Россия турганини айтган Британия Бош вазири Тереза Мей¸ Лондон ҳукумати 13 март куннинг охирига қадар Москвадан бу воқеа юзасидан расмий изоҳ кутажаги¸ рисоладагидай изоҳ олинмаса¸ кескин жавоб чоралари қўллашидан огоҳлантирган эди.
Британия терговчиларини айнан Россияда ишлаб чиқарилган нерв газининг қандай қилиб ота-бола Скрипалларга қарши ишлатилгани қизиқтирмоқда.
Лавров Москва ҳукумати бундай талабни жавобсиз қолдириши ва ҳеч қандай тушунтириш берилмаслигини билдирди.
- Биз¸ албатта¸ ультиматумни эшитдик. Бунга оид баëнотимизни бериб ҳам бўлдик. Буларнинг бари бўлмағур гаплар. Бизнинг бунга алоқамиз йўқ¸ деди 13 март кунги баëнотида Москва дипломатлари раҳбари.
4 март куни заҳарланган 66 яшар Сергей Скрипаль ва унинг 33 яшар қизи ўта оғир аҳволда реанимацияда қолмоқда.
