Янги мавсум учун тайёргарликни БААда олиб бораётган "Локомотив" клуби бугун мазкур йиғин доирасида Словакиянинг етакчи жамоаларидан бири - "Жилина"га қарши баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Андрей Фёдоров шогирдлари Москванинг "Спартак" клубига 2:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Тошкентликлар 21 январь куни Даниянинг 10 карра чемпиони "Брондбью" жамоасига қарши майдонга тушадилар. Назорат ўйини "Локомотив" - "Жилина" (Словакия) 2:0 Голлар: Алишер Шоғуломов (82, 1:0), Тимурхўжа Абдуҳолиқов (89, 2:0). "Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Фарруҳ Иброҳимов, Сергей Прохоров, Игорь Йелич, Диёржон Туропов, Садриддин Абдуллаев, Жамшид Искандеров, Сеия Кожима, Филипп Райеватц, Алишер Шоғуломов, Тимурхўжа Абдуҳолиқов. Заҳирадан тушганлар: Маъмур Икромов, Бобур Эргашев, Бобур Отахонов, Авазбек Ўлмасалиев, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Асад Эргашев.