Интернет фирибгари қўлга олинди
18 май куни Олмазор тумани прокуратурасидан келиб тушган хабарга кўра, жиноий иш бўйича олиб борилган тергов давомида аниқ бўлдики, 2017 йилнинг ёзида 26 ёшли Муҳаммад Б. 25 ёшли Жавлон А.га интернет орқали “Форекс”да брокерлик билан шуғулланишни таклиф қилган.
Ўзининг “ёрдам”и эвазига Муҳаммад Б. 12 минг АҚШ доллари олиб, ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
