Ислом уйғониш партияси Ваҳдат қамоғида ўлганлар сони яширилаëтганини иддао қилди
Ўз манбаларига таянган исломий партия баëнотида қўзғолонни бостириш пайтида ўлдирилган маҳбуслар сонининг ҳукумат келтирган рақамдан анча кўп экани иддао қилинган. Душанбе расмийлари қўзғолон пайтида 32 одам ўлганини билдирди.
Ички ишлар вазирлигига кўра¸ ўлдирилганлардан 29 нафари маҳбуслар¸ қолган учтаси қўриқчилардир.
Пойтахт Душанбедан 15 километр масофада жойлашган Ваҳдат қамоқхонасида ўлганларнинг 17 нафари¸ расмийларга кўра¸ “Ислом давлати” террор гуруҳининг аъзоси бўлган.
Бу маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.
