Добавить новость
103news.com
World News
Май
2019

Тожикистондан наркотиклар ўтиши устидан назорат кучайди. Машиналар чегарада соатлаб текширилмоқда

0
Самарқанд вилоятининг Тожикистоннинг Панжакент тумани билан чегарадош Жартепа ўтказиш пункти божхоначилари ҳар бир енгил машинани 3-4 соатлаб текширувдан ўказмоқда.


Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган тожикистонлик ҳайдовчилар иддаосича¸ ўзбек  божхоначилари машина ғилдираклари, газ тўла баллонларини ечишга, захира ғилдиракни очиб кўрсатишга мажбурламоқда.


Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Озодлик гаплашган  мулозими, ҳайдовчилар шикояти ўринли эканини эътироф этган ҳолда¸ текширувларнинг Тожикистондан келаëтган наркотик моддалар контрабандаси йўлини тўсиш учун кучайтирилганини билдирди.


Озодлик гаплашган панжакентлик ҳайдовчилардан бири¸  ҳар ой  Ўзбекистонга камида беш-олти марта йўловчи ташишини айтади.


Божхонадан ўтишда муаммога учрашдан чўчиб¸ шахси сир қолишини сўраган бу суҳбатдош ¸ соатлаб текширувларнинг март ойидан бошланганини билдирди.


“Етти ойдан буён ҳар ойда 60 доллар божхона тўлови қилиб, Ўзбекистонга қатнайман. Кимнидир касалхонага, кимнидир аэропортга олиб чиқаман. Чегараларимиз очилиб¸ жуда ҳам хурсанд бўлган эдик. Божхоначилар ҳар бир машинани 15-20 минут текшириб, ўтказиб юборарди. Март ойидан бошлаб, шароит ўзгарди. Ҳар бир машина камида 3-4 соат текширилаяпти”.




​Бу ҳайдовчи, божхоначилар машинанинг қўлда ечиш имкони бўлган ҳамма жойини очиб кўрсатишни талаб қилаëтганини айтади.


“Ҳар бир машинани боксга киритади. Кейин, эшикларнинг обшивкасини, ўриндиқларни ечасан¸ дейди. Уларни ечиб кўрсатганимиздан кейин, тўртта ғилдиракни ечтиради. Запаскани очиб кўрсат, дейди. Бу ҳам етмагандек, газ тўлдирилган баллонларни ҳам ечасан, дейди. Ахир, мумкинмас, бу техника хавфсизлигига қарши десак ҳам, устимиздан масхара қилиб, ечтиради. Ана шунақа қилиб 3-4 соатдан божхонада қолиб кетаяпмиз. Тунов куни аэропортга одам олиб кетаётган эдим, улар кеч қолишини билиб, таксида кетаверинглар, дедим. Наҳотки, шундай катта бир божхона постида машиналарни текширадиган аппарати бўлмаса?”




​Исми сир қолишини сўраган яна бир ҳайдовчи Ўзбекистонга кирадиган бошқа ўтказиш пунктларида вазият бундай эмаслигини билдирди.


“Мен, Бекободдан ҳам, Ойбек постидан ҳам кўп ўтганман. У постларда машинани наркотик модда, ўқ-қуролдан текшириб кўрадиган аппаратдан шундай ўтказади, тамом. Жартепа постида эса аввал итни искатиб текширади, бу ҳам етмагандек, яна ҳамма жойини очтириб ташлайди. Баъзи, божхоначилар яхши, ўзлари ёрдам бериб туради. Лекин битта Шурик дегани бор, бошингда масхара қилиб, у ёқни еч, бу ёқни еч деб издеваться қилади. Яқинда юролмайдиган бир касални олиб кетаётган эдим, ўшани тушириб қўймоқчи бўлди. Яхшиям, бошқа божхоначилар орага кирди. Ҳозир божхона олдида ҳар куни 15-20та машина навбат бўлиб қолаяпти”




​Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси мулозими, Озодлик билан суҳбатда ҳайдовчиларнинг шикоятлари ўринли эканлигини айтди.


“Бу бор гап. Тўғри, сўнгги пайтларда наркотик моддаларнинг Ўзбекистонга кириб келишига қарши назоратни кучайтирганмиз. Жартепа ўтказиш пости ҳозирча автомобилларни сканер қиладиган мосламага эга эмас. Тожикистонлик ҳайдовчилар уч-тўрт соатлаб чегарада қолиб кетаётгани ҳақида бизга ҳам шикоят қилган. Автолуовларни ичкарисигача сканер қиладиган аппаратлар билан таъминланишини сўраб, биз қўмитага расман мурожаат қилганмиз. Яқин орада бу муаммо ҳал бўлади ва тожикистонлик меҳмонларимиз узоқ кутиб қолмайди, деб умид қиламан”, деди бошқарманинг ўзини таништирмаган мулозими.


Афғонистонда ишлаб чиқарилган наркотик моддаларнинг бир қисми Тожикистон орқали қўшни давлатларга ва ундан кейин Россияга ўтказилади.


Ўзбек-тожик чегарасида наркотик моддаларни ташувчи курьерлар қўлга олингани ҳақида озодлик хабар берган эди.


20 май куни Озодлик 100 дан ошиқ цемент ортилган фура ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик божхона постидан Ўзбекистонга киритилмаётгани ҳақида хабар берган эди.


Худди шу куни Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарасидаги Олот-Фароб божхона постида турк ширкатларига оид 50 дан зиëд юк машинаси ва уларнинг 100 га яқин ҳайдовчиси 29 кундан бери Туркманистонга ўтказилмай Ўзбекистонда турган эди.


Ҳозирча Ўзбекистон Божхона қўмитаси бу жараëнларга оид расмий изоҳ берганича йўқ.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России