Бешта муҳим ташаббус – амалда
ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ҳам бешта муҳим ташаббус асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ҳам мазкур йўналишда муайян ишлар амалга оширилиб, умумтаълим мактабларида турли тадбирлар ўтказилаётир.
Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 74-умумтаълим мактабида “Биз иқтидорлилармиз” шиори остида ўтказилган тадбир ҳам шулардан биридир. Тадбир ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркесторининг мусиқий дастури билан бошланди. Мактаб ҳовлисида ўқувчилар суратлар чизиш, шахмат шашка мусобақалари, турли ўйинчоқлар ясаш, мусиқа йўналишида ўз маҳоратини намойиш этди.
Тадбир якунида иқтидорли ўқувчилар ДХХ Чегара қўшинлари раҳбарияти томонидан тақдирланди.
