ОЧЛ. «Локомотив» камбек кўрсатиб иродали тарзда ғалаба қозонди ва мусобақа билан ҳайрлашди
Осиё чемпионлар лигасининг сўнгги тур учрашувида «Локомотив» ўз уйида Қатарнинг «Ал-Раян» клубини қабул қилди. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ мехмонлар аъзоси Родриго Табата ҳисобни очди. Кейин эса Гонсало Виера ҳисобни янада оширди. Баҳснинг 35-дақиқасида Сардор Мирзаев ўртадаги фарқни қисқартирди. Иккинчи бўлимда «темирйўлчилар» ўзига келиб Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг дубли эвазига ўйиндаги устунликни ўз томонига оғдиришди. Мазкур натижа ўйин якунига қадар ўзгармади ва «Локо» ОЧЛни чиройли ғалаба билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» клуби «B» гуруҳида 7 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Ар Райян» (Қатар) 3:2
«Локомотив» стадиони.
Голлар: Родриго Табата 2, – 0:1. Гонсало Виера 22, – 0:2. Сардор Мирзаев 35, – 1:2. Темурхўжа Абдухолиқов 47, – 2:2. Темурхўжа Абдухолиқов 61, – 3:2.
