Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Терма жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни Наманганда Берлин жамоаси билан яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади. Ўртоқлик ўйини Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 1:1 Голлар: Ҳожимат Эркинов (52) - Тиль Машковски Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувахид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов. Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч. Амалга оширилмаган пенальти: Ж.Жалолиддинов (22)