Ўзбекистон Каспий денгизи орқали паром йўлларини очмоқчи
Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташишни жадаллаштириш мақсадида ўз паромларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб uz.kursiv.media хабар берди.
Бу ҳақда Транспорт вазири Илхом Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур ташаббус юк ташишларни тезлаштиради.
Маҳкамов таъкидлашича, паром йўналишларини ишга туширишда Туркиялик ҳамкорлар жалб этилади. Шунингдек, Хитойдан Ўзбекистонга қурилаётган темир йўл лойиҳаси ўзбек-озарбайжон транзитига ижобий таъсир кўрсатади. Читать дальше...
