Индонезия Президентининг мушуги учун давлат даражасида қўриқчи тайинланди
Индонезия Президенти Прабово Субиантонинг шахсий мушуги Бобби Кертанегар энди расман давлат ҳимоясига олинган. Жакартадаги президент қароргоҳида яшовчи бу мушук учун алоҳида хавфсизлик хизмати ташкил этилди. Сабаби, Бобби эндиликда оддий уй ҳайвони эмас, балки президент мулки сифатида ҳимоя қилинади.
Тўққиз йил аввал Прабово Субианто томонидан асраб олинган Бобби бугунги кунга келиб президентнинг доимий ҳамроҳи бўлиб қолган. Одатда давлат раҳбарлари уй ҳайвонларини жамоатчиликка ошкор қилмайди, аммо Бобби бу қоидани бутунлай ўзгартирди. Читать дальше...
