Добавить новость
103news.com
World News
Февраль
2021

Олимлар COVID-19 туфайли инсониятнинг 20,5 миллион йиллик умри бевақт тугаганини аниқлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Бразилиядаги коронавирус қурбонларининг рамзий қабрлари Фото: Getty Images Коронавирус пандемияси туфайли 81 та давлатда 20,5 миллион йилдан ортиқ умр бевақт тугади. Бу ҳақда касаллик қурбонлари инфекцияни юқтирмаган тақдирда ҳам, вафот этарди, деган даъволар нотўғрилигини исботлаш учун ўтказилган тадқиқотга таяниб, The Guardian хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, ҳар йили кўплаб кексалар ва соғлиғидаги бошқа муаммолардан азият чекадиган одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи грипп қурбонлари билан таққослаганда, коронавирусдан ўлиш аксарият ҳолларда унчалик эътиборни тортмайди. Аммо янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, COVID-19 гриппга нисбатан кўпроқ зарар келтиради. Пандемиядан катта талафот кўрган мамлакатларда коронавирус туфайли йўқотилган ҳаёт йиллари мавсумий грипп олиб келадиган ўлимлар сонидан 2-9 баравар кўп. Умрнинг бевақт тугаши — бу одамнинг вафот этган пайтидаги ёши ва мамлакатда тахмин қилинган умр кўриш давомийлиги ўртасидаги фарққа нисбатан олинади. Эркакларда аёлларга қараганда йўқотилган умр йиллари 44 фоизга юқорироқ. Кексаларнинг вафот этиш хавфи баланд бўлишига қарамай, бой мамлакатларда COVID-19 қурбонларининг энг катта кўрсаткичи 55-75 ёшлилар гуруҳига тўғри келган. Scientific Reports илмий журналида чоп этилган тадқиқот муаллифлари ўлим кўрсаткичини ҳисоблаш коронавируснинг таъсири тўғрисида нотўғри таассурот уйғотиши мумкинлигини таъкидламоқда. «Баъзи сиёсий реакциялар COVID-19 асосан пандемия шароитида узоқ яшолмайдиганларнинг умрига нуқта қўйди, деган далиллар билан изоҳланди. Биз бундай мазмундаги танқидларга жавоб қайтара оладиган асос беришни хоҳладик», — дея тушунтиришди Помпеу Фабра университети Саломатлик ва иқтисодиётни ўрганиш маркази вакили Гектор Пифарре Аролас. Унинг тадқиқотчи гуруҳи Буюк Британияда пандемия сабабли 833 874 йиллик ҳаёт йўқотилганини аниқлади. Инфекциядан вафот этган ҳар бир британиялик ўртача яна 11,4 йил яшаши мумкин эди (эркаклар учун 11,5 йил ва аёллар учун 10,8 йил). Испанияда пандемия 572,567 йиллик умрнинг бевақт тугашига сабаб бўлган, ҳар бир кишига ўртача 11,24 йил тўғри келади. Перуда COVID-19 764,856 йиллик ҳаётнинг йўқотилишига олиб келди (ҳар бир кишига ўртача 20,2 йил). Тадқиқотчилар, шунингдек, эрта ўлимга сабаб бўладиган юрак-қон томир касалликларини ҳам кўриб чиқди. Маълум бўлишича, бундай касалликлар COVID-19 га қараганда кўпроқ ҳаёт йилларининг тугашига сабаб бўлади. Бироқ, мамлакатларда ўлим сонининг умумий ўсиши (ўтган йилга нисбатан) юрак-қон томир касалликлари қурбонларининг ортишини ҳам ўз ортига беркитган. Топилмаларида олимлар дунёнинг 81 мамлакатида 1 279 866 дан ортиқ ўлимни ва уларнинг ҳар бирида умр кўриш давомийлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисоблаб чиқди. Умуман олганда, олимларнинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, коронавирус ушбу 81 та мамлакатда 20 507 518 йиллик ҳаётнинг йўқотилишига олиб келган. Ҳар бир қурбон ўртача 16 йил умрини бевақт йўқотган.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России