БМТ ҳисоботи: Трамп иттифоқчиси Ливияга қурол-яроғ сотишга қўйилган эмбаргони бузган
БМТ Хавфсизлик Кенгаши учун ҳозирланган махфий ҳисобот нусхаси The New York Times ва The Washington Post газеталари қўлига тушган. Унга кўра, Принс 2019 йил апрель ойида Халифа Ҳафтарга ёрдам бериш учун ҳарбий операцияни ўтказишни таклиф қилган.
Бу амалиёт Ҳафтарга Ливиянинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукуматига қарши курашишда ёрдам беришни кўзлаган.
Таклиф қилинган амалиёт Ҳафтарга қарши Ливия қўмондонларини таъқиб қилиш ва ўлдириш учун махсус отряд тузиш режасини ўз ичига олган.
2007 йилда Принс асос солган Blackwater ширкати ходимлари Ироқда маҳаллий аҳолини оммавий қирғин қилган. The Washington Post газетасининг хабар беришича, Принс адвокати у ҳеч қандай қонунни бузмаганини айтган.
Ливияда айни пайтда Ҳафтар қўшинлари ва пойтахт Триполидаги Миллий муроса ҳукумати ўртасида фуқаролар уруши давом этмоқда.
