Reuters: АҚШ Россия банклари транзакцияларига санкциялар жорий этиши мумкин
Хабарда таъкидланишича, ҳужжатда биринчи навбатда Россиянинг ВТБ, Сбербанк, ВЭБ.РФ ва Газпромбанк билан муносабатлар узилиши қайд этилган. Аммо бу якуний рўйхат эмас, қора рўйхатга яна банклар қўшилиши мумкин.
Бундан ташқари Оқ Уй жисмоний ва юридик шахсларга ҳам санкция қўллаш масаласини ўрганмоқда. Уларнинг АҚШдаги акциялари музлатилади ва ҳар қандай пул ўтказмалари тақиқланади. АҚШ ҳукумати бу маълумотни изоҳлашдан бош тортди.
