«Осиё НАТОси» тузиладими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: NOI.md АҚШ Ҳинд-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликлар кучайиб, совуқ уруш пайдо бўлишини истамайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин баёнот берди. «Шуни яхши билиб олишингиз керак, биз қарама-қаршиликлар ёки низоларга интилмаяпмиз. Совуқ уруш бўлишиниям, Осиё НАТОси ташкил этилиши ёки минтақанинг душман блокларга бўлиниб кетишиниям истамаймиз», — деди Пентагон раҳбари. Унинг айтишича, АҚШ минтақада ўз манфаатларини қатъий ҳимоялашда давом этади. Бироқ бу тафовутларни кўпайтириш эмас, балки хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида бўлади.