Сут маҳсулотларининг фойдали жиҳатлари
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
– Сут ва сут маҳсулотлари қадим замонлардан бери фойдали жиҳатлари учун қимматли ҳисобланади. Қуйида айрим сут маҳсулотларини кўриб чиқамиз:
-Йогурт, пишлоқ ва сут – тиш, бўғим ва суяклар мустаҳкамлигини оширади, радиация таъсирини камайтиради, токсин ва оғир металл тузларини чиқариб ташлайди.
– Қатиқ – ошқозон-ичак тизими касалликларида тавсия этилади, иммунитетни мустаҳкамлайди, уйқусизлик ва чарчоқни енгади.
-Сметана – витаминларнинг ҳақиқий конидир (А, Е, В², В¹², С, РР). Суяклар мустаҳкамлигини сақлашда аҳамияти катта.
«Соғлом ҳаёт»