Боланинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи 3 та одатий нарса:
Шифокор Шерали Суннатуллаев;
Бир ёшдан кейин резинка сўрғич ва бутилкалар ишлатиш.
-Акс ҳолда, доимий равишда сўриш тишларни бузади;
-Тирноқлар, қаламлар, ручкаларни тишлаш каби жиддий муаммоларни келтириб чиқаради;
Юришга ўргатувчи аравачалар:
-Бу умуртқага катта оғирлик туширади
-Бола ҳали мустақил равишда юра олмайдиган бўлса, демак унинг умуртқаси ҳали бунга тайёр эмас.
-Бола аравача ичида мувозанатини сақлай олмасдан ўзини олдинга ташлайди, бу унга ҳақиқий юришни ўрганишга ёрдам бермас экан.
1,5 ёшдан кейин бир марталик тагликлар:
-Ўзингиз ўйлаб кўринг, тагликда иссиқ ва қуруқ, ҳатто бола ўзининг “ишларини” қилиб қўйса ҳам, бу унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.
-Агар у намликнинг ёқимсиз ҳолатини ҳис қилса, тувакка ўтиришга тезроқ ўрганади.
«Соғлом ҳаёт»