Ўзбек футболида йилнинг энг яхшилари мукофотланди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун Тошкентдаги “Renaissance hall” мажмуасида “ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этилган тадбирда “Кока Кола” Суперлигаси, шунингдек, аёллар футболидаги энг яхшилар ҳам тақдирланишди. Номинациялар ва уларнинг ғолиблари қуйидагича: - “Ўзбек футболининг нуронийси” – Биродар Абдураимов - “Фидойилик рамзи” – Анвар Оҳунов - “Йил ҳаками” – Вадим Агишев ва Розиябону Юсупова - “Fair Плай” – "Хоразм" футбол клуби - “Энг яхши ёшлар мураббийи” – Фарҳод Нишонов - “Ёш юлдуз” – Аббосбек Файзуллаев - “Энг яхши футзал мураббийи” – Баҳодир Аҳмедов - “Энг яхши футзалчи” – Ҳусниддин Нишонов - “Аёллар олий лигаси мураббийи” – Владислав Хан ("Севинч") - “Аёллар олий лигаси футболчиси” – Мафтуна Шойимова ("Севинч") - “Аёллар олий лигаси тўпурари” – Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна- В”) - “Про лига мураббийи” – Виктор Кумиков ("Андижон") - “Про лига футболчиси” – Рўзимбой Аҳмедов ("Бухоро") - “Соса-Сола Суперлига тўпурари” – Драган Черан ("Пахтакор") - “Соса-Сола Суперлига мураббийи” – Рўзиқул Бердиев ("Насаф") - “Соса-Сола Суперлига футболчиси” – Драган Черан ("Пахтакор") - “Соса-Сола Суперлигада йил голи” – Ислом Тошпўлатов ("Сурхон") - “Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи” – Шерали Бобоқулов ("Сўғдиёна-В") - “Энг яхши аёл футболчи” – Маҳлиё Сарикова ("Севинч") - “Йилнинг энг яхши мураббийи” – Тимур Кападзе (Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" бош мураббийи) - “Йилнинг энг яхши футболчиси” – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор") Маросимда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси раҳбарияти, хусусан, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди.