Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун доимий «прописка» ва никоҳ гувоҳномаси талаб этиладими?
Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун доимий «прописка» ва никоҳ гувоҳномаси талаб этилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, меҳмонхоналар энди ташриф буюрувчилардан никоҳ гувоҳномасини талаб қила олмайди.
Хизматлар мижозларнинг доимий яшаш жойи, фуқаролиги, қариндошлиги ва никоҳидан қатъи назар кўрсатилиши керак.
Меҳмонхона маъмурияти ўзининг ички қоидаларини ишлаб чиқиши мумкин, аммо улар қонун талабларига зид бўлмаслиги керак.
Шунингдек, меҳмонхоналар ва бошқа турар жой муассасалари ташриф буюрувчиларга паспорт ўрнига янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этса, уларни рад эта олмайди.