Измирда автомобиллар сув остида қолди
Туркиянинг турли вилоятларида ёғаётган ёмғирлар жалага айланиб, сув тошқинларига сабаб бўлмоқда. Измирда ёққан кучли ёмғир жойларда селга айланди. Балчова туманида кўплаб транспорт воситалари сел сувлари остида қолиб кетди.
Вилоятнинг кўплаб ҳудудларида кучли ёғингарчилик давом етмоқда.
Метеорология Бош бошқармаси, айниқса Измирда кучли ёғингарчилик бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Ушбу огоҳлантириш ортидан кечқурун ёққан ёмғир таъсири баъзи туманларда кучли бўлди. Кўча ва хиёбонлар деярли кўлга айланар экан, ер ости ўтиш йўллари сувга тўлди.
Хабарга кўра манзилга келган полиция гуруҳлари томонидан йўл икки томонлама ҳаракатга ёпилди. Ҳокимият ободонлаштириш хизмати ходимлари ва ўт ўчирувчилар сувларни бартараф қилганидан сўнг, сел сувига кўмилган 5 та машина чиқариб олинди.
Тошқин натижасида бир қанча автотранспорт воситаларига зарар етган, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Сел сабабли бир муддат ҳаракатга ёпилган йўл, гуруҳлар ишларини якунлаганидан сўнг қайта очилди.