Ҳасанбой Дўсматов ва Мужибилло Турсунов ҳам ғалаба қозонди
Бугун Таиланднинг Пхукет шаҳрида бокс бўйича “Чемпионлар оқшоми” жанглари ўтказилди. Хабар берганимиздек, унда уч нафар ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов, Мужибилло Турсунов ҳамда Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди. Қизиқарли беллашувларда юртдошларимизнинг барчаси ғалаба қозонишди.
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Мартин Молина Салвадор (Испания)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) – Муҳаммедсабир Базарбай Уулу (Қозоғистон)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) – Дулат Бекбауов (Қозоғистон)
