Тоғли Қорабоғда Россия ҳарбийларига ўқ отилди, қурбонлар бор
Мудофаа вазирлиги бу ҳодиса Жанатаг аҳоли пунктида содир этилганини маълум қилди. Воқеа жойида рус ва озарбайжон тергов органлари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бўлиб ўтган воқеадан афсус билдирди ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди.
Рус ҳарбийларига кўра, уларнинг коллонаси минтақадан аҳолини эвакуация қилиш жараёнида ҳам ўққа тутилган, лекин ҳеч ким жабрланмаган.
Хабарда отишма ким томонидан содир этилгани ҳақида маълумот йўқ.
