Арманистон бош вазири истеъфога чиқмаслигини маълум қилди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз тарафдорларига истеъфога чиқмаслигини айтди.Бу ҳақда “Hraparak” нашри ёзди.
Нашрнинг қайд этишича, кеча ҳукумат биноси яқинида бўлиб ўтган намойишлар фонида Пашинян шериклари билан учрашиб, уларга истеъфога чиқмаслигини ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳокимиятни сақлаб қолишини айтган. Бош вазирнинг бу баёнотидан кейин майдондаги хавфсизлик кучлари намойишчиларга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Ереванда 19-сентябр куни оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Намойишчилар Арманистон ҳукумати раҳбарини хиёнатда айблаб, унинг истеъфосини талаб қилмоқда.
