Ноқонуний эгаллаб олинган ер ўз эгасига олиб берилди
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши беглилаб қўйилган.
Демак ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига иморат қурган фуқаро бу иморатга нисбатан ҳеч қачон мулк ҳуқуқини ололмайди. Бундай иморат ҳуқуқи бузилган шахснинг ва тегишли давлат органининг даъвоси билан суд қарорига асосан иморат қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириб ташланади.
Мисол учун; фуқаролик ишлар бўйича Қўқон туманлараро судининг 09.10.2023 йилдаги қарорига асосан жавобгар Қ.Н. томонидан Данғара тумани Янги-1 қишлоғида жойлашган ҳовли ер майдонидаги ўзбошимчалик билан экилган тераклар жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан мажбурий тартибда кестириш ҳамда ер майдони бўшатилиб, давогар А.Ю. фойдасига олиб берилиши белгиланган.
Юқоридаги ижро ҳужжати ижросини таминлаш мақсадида 07.11.2023 йил куни соат 15:00га мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланиб, тегишли орган ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида юқоридаги ер майдони давогар A.Ю.га бўшатиб берилди.
Хулоса қилиб айтганда ер умумиллий бойликдир, халқимизнинг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ердан оқилона фойдаланишимиз ва асрашимиз зарур. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлик учун жавобгарлик муқаррар эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак.
