Добавить новость
103news.com
World News
Март
2025

Қирғизистон бош мураббийи Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди?

0
Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва жамоа сардори Валерий Кичин ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Биз эртага қийин баҳс бўлишини билиб турибмиз. Саралаш босқичи ўз якунига яқинлашиб бормоқда. Ҳар бир жамоа натижа учун ўйнашни бошлаган. Натижа биз учун ҳам жуда муҳим. Биз эртага ўзимизга керакли бўлган натижага эришишга ҳаракат қиламиз" - дея фикр билдирди Максим Лисицин эртанги баҳс олдидан.

"Эртага катта ажиотаж" бўлиши кутилмоқда. Икки жамоа ҳам мухлислар учун қизиқарли бўладиган футбол намойиш этишади деган умиддаман" - деди жамоа сардори Валерий Кичин.

- Қирғизистондан 1000 нафардан кўпроқ мухлислар келди. Эртага терма жамоамизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларга тилакларингиз...

- Чемпионатда икки тур ўтказилди. Премьер-лигада тўп тепаётган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, легионерларнинг ҳолати қандай?

- Ҳолат унчалик ёмон эмас, яхши деб айта оламан ҳам. Биз бироз бўлса ҳам тайёргарлик ўтказдик. Чемпионатнинг дастлабки икки баҳслари бизга катта ёрдам берди дея олмайман. Сабаби футболчилар сунъий майдонда ўйнашди. Энди эса улар табиий майдонга ўтишмоқда. Ушбу ҳолат футболчиларга муаммо туғдириши мумкин. Биз ўйинга тайёрмиз деб ўйлайман. Биз ҳар бир сониядан унумли фойдаланишга ва ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўришга максимал ҳаракат қилмоқдамиз.

- Ўтган йили сентябрда Ўзбекистонга қарши ўтказилган баҳсдан олдин Қирғизистон терма жамоаси Эрондан Бишкекга етиб келиш бўйича муаммоларга дуч келганди. Айнан шу логистик муаммолар сабабли тайёргарлик бироз қийин кечгани ҳақида айтиб ўтгандингиз. Бу сафар Қирғизистон терма жамоаси бундай муаммоларга дуч келмади. Жамоангиз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрми?

- Бу сафар логистика масалалари бўйича муаммолар бўлмади. Бир нечта легионер футболчиларимиз хориждан учиб келишди, холос. Умуман олганда, тайёргарлик яхши ўтди. Эртанги баҳсни Бишкекдаги ўйин билан солиштириш бироз ғалати. Орадан анча вақт ўтди. Кўпгина футболчилар ўз клублари билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини ўташди. Биз нимага қодир эканлигимиз ва максимум даражамизни кўрсата олишимизни, эртага майдондаги ҳаракатларимиз орқали билиб оламиз. Ўйлайманки, футболчилар баҳсга 100% тайёр.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни дамдаги ҳимоя чизиғини қандай баҳолайсиз?

- Замонавий футболда айнан бир чизиқни ёки позицияни баҳолаш нотўғри. Масалан, жамоанинг умумий ҳимоявий ҳаракатларини баҳолаш мумкин. Ўзбекистон терма жамоасида ўта кучли футболчилар борлигини биламиз ва айнан шу сабабли терма жамоангиз ҳимояда ҳам анча ишончли ҳаракатланади.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз уйида яхшироқ ўйнамоқда деган таассурот бор. Масалан, Ўзбекистонга ва Эронга қарши баҳс. Шунингдек, КХДР ҳам Бишкекда мағлуб этилди. Сафар ўйинларидаги натижалар эса яхши эмас. Қирғизистон терма жамоаси учун сафарда ўйнаш ҳақиқатдан ҳам қийинроқми?

- Менимча, ушбу босқичда бизга бироз тажриба етишмаяпти. Шу сабабли, меҳмон сифатида ўтказаётган баҳсларимизда қийналмоқдамиз. Ўз уйимизда эса мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди ва бу бизга янада кўпроқ иштиёқ беради. Сафардаги баҳсларда ҳам яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ушбу муаммони устида ишламоқдамиз.

Валерий Кичинга савол

- Валерий, сиз ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионатида тўп тепдингиз. Ушбу жиҳат сизга эртанги баҳс олдидан қўл келиши мумкинми?
- Йўқ. Клуб футболи ва терма жамоа даражаси катта фарқ қилади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб футболчилари асосан легионерлар.

- Қирғизистон терма жамоаси шунга қадар Ўзбекистонга қарши тўққиз маротаба тўқнаш келган ва барча ўйинларда мағлуб бўлган экан. Ушбу статистика сизларга босим ўтказмаяптими?

- Менимча, йўқ. Ушбу факт кўпроқ мухлислар ва раҳбариятга таъсир ўтказса керак. Футболчилар эса бунга эътибор беришмайди. Футболчилар фақатгина эртанги баҳсда яхшироқ ўйин намойиш этиш ҳақида ўйлашмоқда.

- Қирғизистон президенти Бишкекдаги баҳсдан олдин, агар терма жамоа ғалаба қозонса, автомобиль совға қилишини ваъда берган деган фикрлар тарқалганди. Эртанги баҳс олдидан ҳам шундай ваъдалар берилдими?

- Ўзбекистон президенти ваъда берганми?(кулади). Йўқ, мен бундан хабардор эмасман. Футболчиларда мотивация етарли. Бу гап-сўзлар кўпроқ мухлислар ва футбол атрофидаги инсонларга тегишли. Футбол Федерацияси бизни жуда яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда. Сиз айтган гаплардан хабардор эмасман.

Манба: championat.asia






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России