Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
0
Қайд этилишича, коррупция оқибатларига қарши «шок терапия» тарзидаги бундай профилактик тадбирлардан 2 510 нафар давлат хизматчиси ўтган.
Бигайдаровнинг сўзларига кўра, жазони ижро этиш муассасаларига давлат органлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, турли даражадаги ҳокимият аппаратларининг бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари ташриф буюрган.
«Мазкур усуллар билан биз давлат хизматчиларини қўрқитишни мақсад қилмаганмиз. Асосий мақсад — ҳар бир давлат сектори ходими коррупция ҳуқуқбузарликларининг оқибатлари ҳақида тушунчага эга бўлиши, агар у қонунни бузса, нималар кутаётганини билиши кераклигида», — дейди Антикоррупция агентлиги вакили.
Маълум қилинишича, Қозоғистонда 2024 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 104 нафар фуқаро жами 35,5 миллион тенге миқдорида мукофот билан тақдирланган. Шунингдек, давлат хизматчилари орасида ҳам коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш ҳолатлари ортган.
