Apple ўз экотизимини бошқа брендларга очади
0
Apple экотизими узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлиб, фақат ўз қурилмаларида ишлаган. Аммо ЕИ янги қоидалар асосида Apple’ни бошқа брендлар билан интеграция қилишга мажбур қилмоқда. Бу нафақат AirDrop ва NFC’ни, балки фоновий ишлаш, хабарлар тизими ва Wi-Fi маълумотларига кириш имкониятини ҳам ўз ичига олади.
ЕИ талабларига кўра, Apple 2026 йилгача ушбу интеграцияни тўлиқ амалга ошириши керак. Бу, айниқса, Европа бозорида Apple ва Samsung қурилмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириши мумкин.
Apple эса бундай ўзгаришлар инновацияларни секинлаштириши, хавфсизлик ва махфийликка таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлади.
