Xiaomi’нинг YU7 электрокроссовери 770 км йўл босади
0
YU7 ўлчамлари жиҳатидан BMW X5 ва Lexus RX ўртасида туради. У икки версияда тақдим этилади:
– Базавий: 315 от кучига эга ягона мотор,
– Топ версия: икки мотор, 681 от кучигача қувват.
Аккумулятор сиғими — 96,3 кВт/соат, бу эса конфигурацияга қараб 675 дан 770 км гача захира масофа беради.
Салон ҳали расман намоён қилинмаган, аммо сертификатлаштириш ҳужжатларида улайдиган улкан дисплей — приборлар панели ва мультимедия тизими кўринган.
Сотувлар 2025 йил ёзида Хитойда бошланиши кутилмоқда. Нархи 300–400 минг юан атрофида бўлиб, бу 510 миллиондан 680 миллион сўмгача (1 юан ≈ 1700 сўм) тенг.
Бу SU7 седанидан сўнг Xiaomi’нинг иккинчи электромобили ҳисобланади.
