Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистондаги ўртача маошлар таққосланди
0
Numbeo маълумотларига кўра, Қозоғистонда солиқлардан кейинги ўртача ойлик маош 289,5 минг тенгени ($574,7) ташкил этади. Қўшни давлатлар билан солиштирилганда, Россияда маошлар юқорироқ — 334,7 минг тенге ($665,2), Хитойда эса 469,2 минг тенге ($931,4). Ўзбекистонда фуқаролар ойига ўртача 237,9 минг тенге ($472,6) маош олишади, Қирғизистонда эса бу кўрсаткич 196,7 минг тенгени ($390,5) ташкил этади.
Бошқа давлатларни кўриб чиқсак, масалан, Германияда ўртача ойлик маош 1,5 млн тенгега ($3 000) етади, Австралияда — 1,7 млн тенге ($3 500), АҚШда эса — 2,1 млн тенге ($4 300).
