Анчелотти «Валенсия»дан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?
0
«Ла Лигани ютиш имкониятимиз анча қийинлашди. Балки имкониятларимиз пасайгандир, лекин биз охиригача курашишда давом этамиз», — деди италиялик мутахассис.
Анчелоттининг таъкидлашича, жамоа ўйин давомида кўплаб имкониятлар яратган бўлса-да, улардан унумли фойдалана олмаган:
«Вазиятлар яратдик, лекин голларга айлантира олмадик. Шу билан бирга, рақибга ҳам дарвозамиз олдида имконият яратишга йўл қўйдик. Ҳужумда яхши ўйнадик, битта гол урдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади».
Унинг сўзларига кўра, жамоа кичик тафсилотлар сабаб мағлуб бўлди:
«Бу мағлубиятни ўзимизга қўшиб ёзиш қийин. Ғалабага ҳақли эдик. Аммо футболда бундай кичик хатолар натижани белгилаб беради».
Эслатиб ўтамиз, учрашув тақдири охирги дақиқаларда ҳал бўлди — «Валенсия» 90+5-дақиқада ҳал қилувчи голни киритиб, «Сантьяго Бернабеу»да ғалаба қозонди.
