"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити": Тахминий таркиблар эълон қилинди
0
"Sports Mole" талқинига кўра, бугун баҳс учун таркиблар:
"Манчестер Юнайтед": Онана, Мазраоуи, Магуайр, Йоро, Далот, Угарте, Бруно Фернандеш, Доргу, Моунт, Гарначо; Хойлунд.
"Манчестер Сити": Эдерсон, Нуньес, Диаш, Гвардиол, Ў'Райли, Гюндоган, Гонзалез, Савиньо, Грилиш, Доку, Мармуш.
Бундан ташқари, "90min" ва "Squashka" нашрлари ҳам ўз версиясини билдирганда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тахминий таркибдан жой олмаган эди. Бироқ, "Sportsgambier" сайти эса Ҳусановни асосий таркибда майдонга тушишини башорат қилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги Манчестер дербиси Тошкент вақти билан 20:30 да старт олиши режалаштирилган.
