Трампнинг қароридан кейин миллиардерлар бойиб кетишди
0
Айниқса, Илон Маскнинг бойлиги 36 миллиард долларга кўпайди. Meta асосчиси Марк Цукерберг эса 26 миллиард доллар даромад олди. Рўйхатнинг учинчи ўрнида эса Nvidia раҳбари Женсен Хуанг турибди — унинг бойлиги бир кунда 15,5 миллиард долларга ошди.
Трамп уч ой муддатга АҚШнинг кўпчилик савдо ҳамкорларига нисбатан божлар жорий этилишини тўхтатди. Бироқ, Хитой товарларига нисбатан божлар оширилди.
