Криштиану ўз хавфсизлиги учун собиқ ҳарбийни ёллади
0
40 ёшли футболчи номаълум гуруҳлардан таҳдидлар олмоқда. Унга ва оиласига нисбатан ўғирлаб кетиш ва пул талаб қилиш режалари ҳақида хабарлар тарқалган.
Шундан сўнг Роналду хавфсизликни таъминлаш мақсадида португалиялик собиқ ҳарбий Мигель Вязни ёллади. У юқори хавфли амалиётларда иштирок этган тажрибали мутахассис.
Мигель Вяз аввал ҳам Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес билан бирга фаолият юритган — хусусан, Париждаги модалар намойишида уни қўриқлаган.
Унинг журналист ва фотографларга қилган муомаласи танқидларга сабаб бўлган. Энди эса унга ҳақиқий хавфсизлик миссияси топширилди.
