Лука Модрич «Суонси» клуби хўжайинларидан бирига айланди
«Бу ажойиб имконият. «Суонси» ўзига хос, ажойиб мухлислар базасига эга клуб. Мен клуб билан энг юқори даражадаги ўйин тажрибамни баҳам кўришим мумкинлигига ишонаман. Менинг мақсадим клубнинг ўсишини ижобий тарзда қўллаб – қувватлаш ва ажойиб келажакни қуришга ёрдам беришдир», — деди Модрич.
Айни пайтда “Суонси” 42 турдан сўнг Чемпионшипда 12-ўринда турибди (54 очко).
