Андижонда йўловчи автобуси ЙТҲга учради
0
Маълум қилинишича, "Zhone tong" автобуси ҳайдовчиси хавфсиз масофани сақламаган ва светофорсиз пиёдалар йўлакчаси олдида тўхтаган "Onix" автомобилининг орқа қисмидан урган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Фақат транспорт воситалари техник шикастланган.
Таъкидланишича, автобус салонида йўловчилар бўлмаган, чунки ҳайдовчи иш вақтини тугатган ва автобус гаражига қайтаётган бўлган.
