Добавить новость
103news.com
World News
Май
2025

Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди

0
Фото: Kun.uz
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида тадбиркорнинг мулки суднинг ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ичидаги техникалари билан бирга бузиб ташланганги тўғрисида хабар берилганди. Туман ҳокими, прокурори ва бошқа масъуллар манзилга боришган, автогрейдерни бинога тираб қўйган, ҳоким ҳайдовчига “Бос! Тозала!” дея топшириқ берган. Фуқарога бинодаги техникаларини олиб чиқиш имконият ҳам берилмаган, ўз мулкини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари учун ҳуқуқбузарга чиқарилиб, 10 суткага қамаб қўйилган.

Ушбу ҳолатда оиланинг яна уч аъзоси ҳам жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2025 йил 23 апрелдаги қарорига асосан МЖтКнинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбланиб, 750 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жаримага тортилган.

Апелляция тартибида киритилган шикоят Самарқанд вилоят судида кўриб чиқилиб, 25 апрелдаги қарор билан қаноатлантирилмасдан қолдирилган эди.

Мазкур иш 1 май куни Олий судда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди ва қуйи судларнинг қарорлари ўзгартирилди.

Жумладан, Ислом Қобиловнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан (маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса) иш юритишдан тугатилди.

Унга МЖтК 194-моддасининг 1-қисми билан тайинланган 1 млн 875 минг сўм жарима жазоси ўзгартирилиб, 750 минг сўм жарима жазосига, МЖтК 61-2-моддасининг 1-қисми билан тайинланган 1 млн 125 минг сўм жарима жазоси 375 минг сўм жарима жазосига келтирилди. Ислом Қобиловга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида 750 минг сўм жарима жазоси тайинланиб, дарҳол қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, Олий суд қарори билан Қобиловнинг отаси Тошпўлат Қобиловга тайинланган 1 млн 875 минг сўм, аёли Гўзал Ўроловага тайинланган 750 минг ва укаси Баҳром Раимовга тайинланган 1 млн 125 минг сўм маъмурий жарималар камайтирилиб, ҳар бирига 375 минг сўмдан жарима қўлланилиши белгиланди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, дарҳол қамоқдан озод этилиши назарда тутилган Олий суд қарори ва уни йўналтирувчи хат 1 май куни соат 20:35 да Самарқанд вилоят ИИБ Махсус қабулхонасига юборилган бўлишига қарамай, соат 23:20 ҳолатига (хатда муҳр йўқлиги баҳонаси билан) Ислом Қобилов озод этилмай, ушлаб ўтирилгани айтилмоқда.

Манба: Kun.uz






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России