Трамп хавфли вирус тадқиқотларини молиялаштиришни тақиқлади
0
Фармонга кўра, АҚШ федерал ҳукумати Хитой, Эрон каби давлатлардаги ва етарли тадқиқот назоратига эга бўлмаган бошқа хорижий мамлакатлардаги "gain-of-function" тадқиқотларига молия ажратишни тўхтатади. Шунингдек, АҚШдаги юқумли патогенлар ва токсинлар билан боғлиқ тадқиқотлар ҳам вақтинча тўхтатилади.
Бу қарор АҚШ разведка агентликлари, жумладан ФБР, ЦРУ ва Энергетика вазирлиги томонидан COVID-19 вирусининг келиб чиқиши бўйича лабораториядан чиқиб кетиш назариясига қўшилишлари фонида қабул қилинди. Трамп маъмурияти бу тадқиқотларнинг хавфли эканлигини ва янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
