Самарқандда халқаро парапланеризм фестивали ўтказилади
0
Тадбирда 10 та мамлакатдан 70 нафар спортчи иштирок этади. Фестиваль дастурида парапланеризм бўйича мусобақалар, ҳаво шоу, гастрономик кўргазма ва жонли мусиқа чиқишлари режалаштирилган.
Фестиваль Ургут туманида туризмни ривожлантириш ва Ўзбекистонда экстремал спорт турларига қизиқувчиларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган.
