ПСЖ ўз майдонида Арсенални мағлуб этиб финалга йўл олди (видео)
Фабиан Руис 27-дақиқада ҳисобни очди, Ашраф Ҳакими эса 72-дақиқада иккинчи голни киритди. Арсеналдан эса ягона голни Букайо Сака 76-дақиқада урди.
Ўйинда тўпга эгалик (55%) ва ҳужумларда устун бўлган Арсенал (19 та зарба)га қарамай, ПСЖ аниқ ҳаракатлари билан ғалабани сақлаб қолди. Статистикада икки жамоа фоллар (11 тадан) ва пас аниқлигида (76-79%) деярли тенг бўлди.
