Хотира кунида устозга эҳтиром: Ҳалоллик ва адолат йўлидаги сабоқлар
0
Айнан Хотира ва қадрлаш куни арафасида Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрий прокурор ҳолидан хабар олишди. Бу шунчаки ташриф эмас, балки устоз-шогирд анъаналарига садоқат, ўтганлар хотирасига ҳурмат, ҳалоллик ва адолат йўлида берган ўгитлари учун миннатдорчиликнинг ёрқин намунаси бўлди.
Ҳозирда МИБ тизимида ишлаётган собиқ шогирдлар устозлари билан дийдорлашиб, самимий сўзларни изҳор этишди. Хамидулло аканинг доно маслаҳатлари, қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги тажрибалари улар учун ҳақиқий ҳаёт дарси, келажакдаги фаолиятида мустаҳкам пойдевор бўлганини таъкидлашди.
Хамидулло ака эса шогирдларининг ютуқларидан фахрланиб, уларга келажакда ҳам ҳалол ва виждонан хизмат қилишни, ватан ва халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан меҳнат қилишни, тинч ва осойишта кунларга шукроналик билан яшашни тилаб қолди.
Ушбу учрашув Хотира ва қадрлаш кунининг мазмун-моҳиятини чуқур очиб берди. У инсоний қадриятлар, устозга ҳурмат ва эътибор, касбга садоқат, ўтмишга эҳтиром каби тушунчаларнинг нақадар муҳим эканлигини яна бир бор намоён этди. Хамидулло аканинг президентга, МИБ директори ва бошқарма бошлиғига билдирган миннатдорчилиги мамлакатимизда фахрийларга, уларнинг беқиёс хизматларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин далилидир.
