Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб сиртқи таълим бекор қилинди
0
Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади. Қарорга кўра, тақиқ давлат ва хусусий олий таълим муассасаларига бирдек тааллуқли.
Шу билан бирга, ҳозирда сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишни мавжуд дастурлар асосида давом эттириб, диплом олиш имконига эга бўлади.
Сиртқи таълим ўрнини босувчи форматлар сифатида кечки, масофавий ва қисман кундузги (part-time) таълим шакллари ривожлантирилади.
