Интернетдаги ёлғон маълумотларга қарши қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
0
Ушбу қонун фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини белгилаш ва уларни ёлғон маълумотлар, нафратни қўзғатувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.
Қонун лойиҳаси АИМК томонидан давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва медиа соҳаси мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, блогерлар, инфлюенсерлар ва платформаларнинг давлат органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда фойдаланувчилар учун ҳуқуқий кафолатлар яратиш кўзда тутилган.
Қонун интернетда тарқатиладиган маълумотларни тизимлаштириш ва сайт ҳамда платформа эгалари учун аниқ ҳуқуқий шароит яратишга қаратилган.
