Тарихда илк маротаба қотиллик қурбони судда сунъий интеллект ёрдамида гапирди
0
Ташаббус Кристофернинг синглиси Стейси Уэлс томонидан илгари сурилди, у эри ва дугонаси (иккаласи ҳам сунъий интеллект бўйича мутахассис) билан биргаликда видеони тайёрлади.
Мурожаатда Пелки ўз қотили Габриэл Хоркаситасни кечирганини маълум қилди.
«Мени отиб ўлдирган Габриэл Хоркаситас бу қилмишидан чуқур афсусда, балки бошқа ҳаётда биз дўст бўлишимиз мумкин эди. Мен кечиримли бўлишга ва кечиримли Худога ишонаман. Ҳар доим ишонганман ва ҳозир ҳам ишонаман», деди Пелки сунъий интеллект ёрдамида.
Таъкидланишича, судья Тодд Ланг видеодан таъсирланиб, Хоркаситасни қотиллик учун 10,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди, бу эса прокуратура талаб қилган 9,5 йилдан кўпроқ эди.
Аризона Олий суди бош судьяси Энн Скотт Тиммер СИ «адлия тизимида катта самарадорликни яратиш ва юридик маълумотга эга бўлмаганларга ўз ишини яхшироқ ифодалашда» ёрдам бериш учун салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.
Бироқ, СИ нотўғри ишлатилса, адолатга тўсқинлик қилиши ёки ҳатто ўзгартириши ҳам мумкинлигини айтди.
«Энг яхши ёндашув - мувозанатли ёндашув. Шу муносабат билан суд сунъий интеллектдан фойдаланишни ўрганиш ва ундан қандай яхши фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш учун сунъий интеллект қўмитасини тузди... Сунъий интеллектдан фойдаланадиганлар, жумладан судлар ҳам қарорларнинг тўғрилиги учун жавобгардир», деди у.
Фото: Видеодан кадр
