Добавить новость
103news.com
World News
Май
2025

Жамму ва Кашмирда портлашлар: Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги отишма қайта авж олдими?

0
10 май куни Жамму ва Кашмир ҳудудида яна қўрқинчли портлашлар ва отишма овозлари эшитилди. Ҳудуд пойтахти Сринагар марказидаги ҳаво мудофаа бўлинмалари фаоллашди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият раҳбари Умар Абдулла ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Бу оташкесим эмас. Сринагар марказидаги мудофаа кучлари ҳозиргина ўқ узди”, — деб ёзди у.

Покистон томонидан келишув бузилдими?

The Indian Express нашрига кўра, Покистон бир неча чегара ҳудудларида миномётлар ва автоматлардан ўт очган. Айниқса, Удҳампур шаҳри ҳужумга учраган, деб хабар берилади. Шунингдек, Жамму ва Кашмир, Ражаҳстан ва Панжоб штатларида дронлар кузатилган.

Оқибатда Панжобдаги чегара ҳудудларида электр таъминоти узилиб қолган. Бу эса можаро фақат ҳарбий эмас, инфратузилмага ҳам таъсир кўрсатаётганини кўрсатади.

Ҳиндистон жавобсиз қолдирмаяпти

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисри сўнгги соатларда Покистон томонидан келишувнинг бир неча бор бузилганини таъкидлади.

“Қуролли кучларимиз бу қоидабузарликларга муносиб жавоб бермоқда. Биз буни жуда жиддий қабул қиламиз ва Покистонни вазиятга масъулият билан ёндашишга чақириб қоламиз”, — деди у.

Мисрининг айтишича, армияга кейинги ҳужумларнинг олдини олиш учун қатъий ва масъулиятли чоралар кўриш юзасидан топшириқ берилган.

Трамп эълон қилган оташкесим – ҳужжатда, амалда эмас?

10 май куни соат 17:00 дан бошлаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида отишни тўхтатиш режими амалга кириши ҳақида дастлаб АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилган эди. Кейинроқ бу маълумотни Ню-Деҳли ва Исломобод ҳам тасдиқлаган.

Бироқ воқеалар шиддати ушбу келишув ҳозирча ҳудудда амалий кучга эга эмаслигини кўрсатмоқда.

Жамму ва Кашмир – яна тўқнашув марказида

Можаро 7 майга ўтар кечаси янада кучайди. Ҳиндистон назоратида бўлса-да, Покистон даъво қилаётган Жамму ва Кашмирда содир этилган террористик ҳужум юзасидан Ҳиндистон:
  • Покистонда жойлашган «Лашкари-Тойба» террор гуруҳи билан боғлиқ деб ҳисобланган Қаршилик фронтини (TRF) айблади;
  • Ушбу тузилма 26 кишини отиб ўлдирганини маълум қилди;
  • Ню-Деҳли воқеага Исломобод бевосита алоқадор, деб баёнот берди, бироқ Покистон барча айбловларни рад этди.

Zamin.uz таҳририяти Жамму ва Кашмирдаги ҳолатни минтақа тинчлиги учун жиддий хатар сифатида баҳолайди. Ҳозирги вазиятда икки давлатнинг сиёсий иродаси, халқаро воситачиларнинг таъсири ва жаҳон ҳамжамиятининг босими ҳар қандай келишувнинг ҳақиқий амалга ошишига замин ярата олади ёки можарони янада авж олдириши мумкин.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России