Добавить новость
103news.com
World News
Май
2025

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, гуруҳдан чиқадими?

0
Бугун Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги баҳслар старт олди. "H" гуруҳидаги вазият бўйича кўпчилик жуда кўп савол билан мурожаат қилмоқда.

Охирги турда "Пахтакор", ОКМК ва "Насаф"нинг очколари тенг бўлиб қолса дастлаб нимага қаралади? Кейинги босқичга кимлар чиқади?

Регламентга кўра, икки ва ундан ортиқ қатнашчи тўплаган очколар тенг бўлиб қолса, уларнинг ўрни қуйидаги кетма-кетлик бўйича аниқланади:
1. ўзаро учрашув(лар) натижасига кўра;
2. ўзаро учрашувларда олинган очколар натижасига кўра;
3. ўзаро учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
4. барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
5. барча учрашувларда урилган тўплар сонига кўра;
6. барча учрашувларда рақиб майдонида урилган тўплар сонига кўра;
7. барча учрашувларда эришилган ғалабалар сонига кўра;
8. барча учрашувларда сафар ўйинларида эришилган ғалабалар сонига кўра;
9. барча учрашувларда уй ўйинларида учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра.

Бизнинг ҳолатимизда айтайлик "Насаф" "Пахтакор"ни битта тўп фарқи билан ютди (1:0, 2:1, 3:2 ва ҳоказо) ва очколарини 6 тага етказиб олди. ОКМК эса "Навоий ФА"ни исталган ҳисобда мағлуб этди ва очкосини 6 тага етказди.

Бундай ҳолатда учта клубда очколар сони 6 тадан бўлади ва айнан мана шу учта клубнинг ўзаро ўйинлари ҳисобланади. "Навоий ФА"га қарши баҳслар олиб ташланади.

Эътиборлиси юқоридаги регламентнинг дастлабки учта қаторидаги барча кўрсаткичлар тенг бўлади:
- "Пахтакор" 3 очко, тўплар фарқи 0
- ОКМК 3 очко, тўплар фарқи 0
- "Насаф" 3 очко, тўплар фарқи 0

Энди регламентнинг тўртинчи қаторига ўтамиз: барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра; Бундай ҳолатда "Навоий ФА"га қарши беллашувлар ҳам ўз кучида қолади ва гуруҳдаги умумий тўплар фарқига қаралади.

Айни пайтда вазият бундай:
- "Пахтакор" тўплар фарқи +10
- "Насаф" тўплар фарқи +3
- ОКМК тўплар фарқи 0

"Насаф" битта тўп фарқи билан ютса +4 бўлади, "Пахтакор"да эса +9 га айланади. Яъни "шерлар" Карманага асосий футболчиларни олиб бориб йирик ҳисобда ютгани шу жойда ас қотади.

Демак ҳамма гап ОКМК - "Навоий ФА" учрашувида қолади. Олмалиқ клуби кейинги босқичга чиқиши учун имкон қадар йирикроқ ҳисобда ютиши талаб этилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, 13 май кунги баҳсларни диққат билан кузатиш керак бўлади.

Манба: championat.asia






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России