“TAHOE” автомобили салкам 1 млрд сўмга баҳоланди
0
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ўзига тегишли бўлган гаровдаги “Chevrolet TAHOE”ни ўз хоҳиши билан кредит қарзини тўламаганидан сўнг ҳам давлат ижрочисига тақдим этмаган. Шундан сўнг, автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Chevrolet TAHOE” ҳаракатдан ушланиб, хатланган ва вақтинча сақлаш учун ундирувчига топширилган.
Банк фойдасига 777,2 млн. сўм миқдоридаги кредит қарзи қопланмаганидан сўнг, тарафлар ўртасида қарздорга тегишли бўлган транспорт воситаси 975.351.251 сўмга баҳоланиб, аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
