Добавить новость
103news.com
World News
Май
2025

Қаттиққўл оналарнинг фарзандлари ақллироқ, аммо шахсияти заиф бўлиши мумкинми?

0
Ҳар бир ота-она фарзандининг ақлли, қобилиятли ва муваффақиятли бўлишини истайди. Аммо бу мақсадга етишда оналар томонидан кўрсатиладиган қаттиққўллик ва кучли назорат ҳар доим ҳам ижобий натижа бермаслиги мумкин. Хитойлик олимлар шу мавзуда ўтказган янги тадқиқотлари билан бу масалага аниқлик киритишди. Унга кўра, фарзандини қаттиққўллик билан тарбиялайдиган, ўқишда аъло баҳоларни талаб қиладиган оналар фарзандларининг ақлий салоҳиятини юқори даражага олиб чиқиши мумкин, бироқ бунинг эвазига уларнинг шахсий фазилатлари етарлича ривожланмай қолиши хавфи мавжуд.

Хитойлик мутахассислар бу турдаги тарбияни амалга оширадиган аёлларни "йўлбарс оналар" деб аташди. Бу атама доимий равишда болаларига босим ўтказиб, улардан юқори натижаларни талаб қилувчи она тимсолини акс эттиради. Олимлар ушбу хулосага келиши учун Хитойнинг 25 та провинциясида, шунингдек, автоном ҳудудларда жойлашган минглаб оилалар ўртасида тадқиқот ўтказган. Тадқиқот доирасида оилаларда қарор қабул қилиш, тарбия усуллари ва болаларнинг ақлий ва шахсий ривожланиши синчиклаб таҳлил қилинган.

Олимлар болаларнинг когнитив кўникмаларини баҳолаш учун хотира тестлари, математика ва бошқа фанлардан махсус топшириқларни бажаришни сўрашган. Шахсий сифатларни ўлчашда эса виждонлилик, хайрихоҳлик, экстраверсия, янгиликларга очиқлик ва ҳиссий барқарорлик каби инсон шахсиятининг беш асосий хусусияти инобатга олинган.

Натижаларга кўра, Хитойдаги оналарнинг деярли ярми (тахминан 49%) "йўлбарс она" мезонларига тўлиқ мос келган. Қизиғи шундаки, бу каби қатъий тарбияланган фарзандлар ақлий ва когнитив тестларда юқори натижаларга эришган бўлса-да, ижтимоий мулоқот, ижодий қобилиятлар ва шахсий фазилатлар бўйича тенгдошларидан орқада қолгани аниқланган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатларнинг асосий сабаби, фарзандларига ўта қаттиқ талабчан бўлган оналарнинг болаларининг эркинлик ва бўш вақтини жуда чеклаб қўйишидир. Бундай муҳитда ўсган болалар ижодий машғулотлар, ўз-ўзини ифодалаш ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришда қийналади. Уларнинг шахсияти, очиқлиги ва ҳаётдаги турли вазиятларга мослашиш қобилияти етарлича шаклланмай қолиши эҳтимоли юқори бўлади.

Шунингдек, ота-оналарнинг болаларига нисбатан ўта қаттиқ назорат ва босим ўтказиши оиладаги муносабатларни ҳам салбий томонга ўзгартириши кузатилган. Бундай тарбия услубида ота-она ва фарзанд ўртасида самимийлик, ишонч ва очиқ мулоқот кам бўлади.

Психологларнинг фикрига кўра, болаларнинг барча соҳаларда соғлом ривожланиши учун оналарнинг меъёрий тарбия услубига амал қилиши мақсадга мувофиқдир. Таълим соҳасидаги юқори талаблар билан бир қаторда болаларнинг шахсий ривожланишига, ҳиссий барқарорлигига ва ижтимоий мулоқот кўникмаларини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор бериш керак.

Шу сабабдан ота-оналар болаларнинг ҳаётида таълим ва шахсий ўсиш ўртасидаги тенгликни таъминлаши зарур. Ҳар қандай таълим усулида, аввало, фарзандларнинг шахсий эҳтиёжлари ва қобилиятларини ҳисобга олиш муҳим. Фақат шундагина фарзанднинг бутунлай ривожланиши учун яхши замин яратилади.

Бу тадқиқот натижалари орқали ота-оналарга муҳим сабоқ бериш мумкин: фарзандини ақлли қилиш ниятида унга зулм ўтказмаслик лозим. Фарзанд тарбиясида юқори натижаларга эришишни хоҳлайдиган ота-оналар, аввало, ўз фарзандининг шахсий эҳтиёжлари ва имкониятларига эътибор беришлари лозим.

Фарзанднинг барча соҳаларда муваффақиятли ва бахтли бўлиб ўсиши учун, қатъий талаблардан кўра, тўғри йўл-йўриқ ва самимий муносабат муҳим аҳамият касб этади. Бу эса нафақат ақлий, балки шахсий жиҳатдан ҳам кучли ва муваффақиятли инсонларни тарбиялашда асосий омил бўлиб хизмат қилади.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России